"Зенит" бош мураббийи Лучано Спалетти Россия суперкубогидаги баҳсда "Рубин"дан мағлубиятга учралгандан сўнг (0:2) фикралари билан ўртоқлашди.
"Рубин"га қойил, улар стандартдан ажойиб равишда фойдаланиб биринчи голни уришди. Бу биз учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бундай об-ҳаво шароитида биринчи гол урган жамоа катта устунликка эга бўлади.
Биз ўзимиз яратган имкониятлардан фойдалана олмадик. Кейин қарши ҳужумда "Рубин" бизни иккинчи гол билан жазолади. Танаффусдан сўнг қозонликлар янада кучайдилар.
Яқин кунларда "Зенит"да ўзгаришлар содир бўлади. Гувоҳи бўлдингиз - мен уч футболчини таркибдан ташқарида қолдирдим, улар ўйин амалиётига эга бўлишлари учун бошқа клубларга отланадилар. Биз уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак" - дея Спалеттининг сўзларини келтиради "Чемпионат.com".