"Барселона" бош мураббийи Хави, агар клуб раҳбарияти жамоанинг ёмон натижалари туфайли уни истеъфога чиқаришга қарор қилса, буни тушунишини айтди.
“Бу - футбол. Биз ҳақиқатга тик қарашимиз керак, лекин мен доимо ижобийман. Клуб ва бизда мавжуд бўлган жамоанинг саъй-ҳаракатларини ҳисобга олсак, биз совринлар учун курашишимиз керак.
Агар ғалаба қозона олмасак, президент айтганидек, мен ишдан кетишим мумкин. Ғалаба қозона олмасак, бошқа мураббий келади. Лекин мен яхши натижа кўрсатиш учун бор кучимни ишга соламан", - дея Хавининг сўзларини келтиради Goal.