"Ювентус" "Валенсия" дарвозабони Гиорги Мамардашвилига қизиқиш билдирмоқда.
Tuttomercatoweb хабарига кўра, грузиялик футболчини туринликлар Войцех Шеснининг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.
Мамардашвили Европанинг энг истиқболли дарвозабонларидан бири саналади.
Аввалроқ, дарвозабонга АПЛнинг топ-клублари, жумладан, "Манчестер Юнайтед" ҳам фаол қизиқиш билдирганди.