Чоршанба оқшомида Мадриднинг “Реал” клуби меҳмонда “Эльче” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин давомида тўп олти марта "Эльче" дарвозаси ишғол этилди, аммо учта гол ҳисобга олинмади.
AS нашрининг хабар беришича, Испания Қироллик футбол федерацияси Мадриднинг “Реал” клубига мактуб йўллаган. Унда айтилишича, Давид Алабанинг голи хато туфайли ҳисобга олинмаган. Айни дамда мутахассислар хатога йўл қўйган ВАР ва Карло Анчелотти жамоасидан "ўғирланан" гол муаммоси устида ишламоқда.
Қайд этилишича, “Реал” клуби вазиятни тўғри қабул қилганини жавоб хатида билдирди.
"Реал" айни дамда "Барселона"дан 6 очко олдинда. Бироқ каталонияликлар тур ўйинини бугун ўтказади.