Ромелу Лукакунинг А Серия доирасида "Фиорентина"га қарши ўйинида майдонга тушиши даргумон.
Аввалроқ маълум бўлганидек, бельгиялик футболчи жароҳатидан фориғ бўлиб, машғулотларга қайтганди. Аммо Милан клуби мураббийлари футболчининг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас, шу боис у катта эҳтимол билан "Фиорентина" билан ўйинда майдонга тушмайди деб хабар бермоқда Calciomercato.
29 ёшли ҳужумчининг майдонга қайтиши Чехиянинг “Виктория” жамоасига қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 26-октябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинига режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ромелу Лукаку август ойида "Челси"дан ижарага олинганидан сўнг учта ўйин ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлган эди.