УЕФА раҳбари Александер Чеферин Испания, Португалия ва Украинанинг 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун қўшма аризаси ҳақида гапирди.
“Украина бошқа давлатлар каби ўз ҳиссасини қўшмоқчи. Қанча ўйин ва қаерда ўтказилиши ҳозирча маълум эмас. Аммо аризага Украинанинг киритилиши қизиқ”, - деди УЕФА раҳбари A Bola билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Қатарда ЖЧ-2022 старт олади. Жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионати илк бор Яқин Шарқда ўтказилади.
Амалдаги Жаҳон чемпиони Франция терма жамоаси ҳисобланади.