Кириш Регистрация
15/10 15:35 Япония - Австралия
15/10 16:00 Жанубий Корея - Ироқ
15/10 17:00 Хитой - Индонезия
15/10 19:00 Ўзбекистон - БАА
15/10 19:00 Қирғизистон - КХДР
15/10 21:00 Эрон - Қатар
15/10 21:00 Иордания - Уммон
15/10 21:00 Фаластин - Кувайт
15/10 23:00 Саудия Арабистони - Баҳрайн

"Олтин тўп" топшириш маросимида Бензема 435 минг фунтлик соат таққан. Левандовски эса...

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Карим Бензема "Олтин тўп" топшириш маросимига ўзгача тайёргарлик кўрган. Буни унинг қўлидаги соатидан ҳам билиб олиш қийин эмасди. Франциялик футболчи ўз юртига 435 минг фунт турадиган "Richard Mille" бренди остидаги қўлсоат тақиб борган. Бошқа томонда Бенземанинг ўта камтарин рақиби бўлган, Левандовски эса атиги 52 фунт турадиган "Casio" русумидаги соатдан фойдаланган. Бу ҳақида "Marca" нашри маълум қилди.
34 ёшли Бензема Францияга ўзига хос стилда кийиниб борганди. Бу унча саҳнада ўз соати бўлган ярим миллионлик "Richard Mille"ни кўз-кўз қилиш имконини берди.

Бенземанинг қўлидаги соат футболчига энг мураккаб даврларни эслатиб туради. У терма жамоадан ҳайдалган, Матьё Валбуэна билан можарога борган ва "Реал"да Роналдунинг соясида қолиб кетганди. Ушбу матоҳ эса футболчига айнан шу даврларни эслатиб туради. Соат Бензема учун махсус тайёрланган. Карим "Реал"да ҳафтасига 275 минг фунт олади. Бундан келиб чиқадики, ҳужумчи ўз соати учун икки ҳафта ишлашига тўғри келган. Бенземанинг йиллик маоши 62,5 миллион фунтни ташкил этади. Табиийки, ўзи ғолиб чиқадиган маросим учун Бензема анчагина тайёргарликни амалга оширган.

Бенземанинг "Олтин тўп" учун рақобатчиси Левандовски эса ҳаммасини оддий ва содда бўлишини маъқул кўради. У маросимга ўз рафиқаси Анна билан, қўлида "Casio"нинг 52 фунтлик соатини таққанича етиб келади. У "Барселона"га ўтгач, ўз маошини анча камайтиришга мажбур бўлди. Ҳозирда Каталонияда польшаликнинг бир ҳафталик хизматига 150 минг фунт тўлашади. Аммо Левандовски йиллик, 75 миллион фунт даромадга эга. Бу эса Бенземаникидан кўпроқдир. Шундай экан, Левандовски ҳам Бензема каби "ўзига оро" бериб келса бўларди. Аммо у бундай қилмади.

Эътироф этиш керакки, Бензема яқин бир ҳафта ичида Левандовскидан икки бор устун келди. Биринчисида "Реал" "Барселона"ни 3-1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчида Левандовски "Олтин тўп" жадвалида Бенземадан уч поғона паста эди. (4-ўрин). Шунга қарамай, Роберт қуруқ қўл билан Франциядан қайтмади. Унга бир календар йилида энг кўп гол урган футболчи сифатида "Мюллер Соврини" тақдим этилди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:50, 21.10.2022.
Ўқилди: 7599 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.