Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Садио Мане: «Сенегалнинг 2002 йилги рекордларини янгиламоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

2022 йил Садио Мане етакчилигидаги Сенегал учун олтин йил бўлиши мумкинми?

Февраль ойида Африка Миллатлар кубогида зафар қучган «Бавария» футболчиси «Теранга шерлари»дан араб заминида катта муваффақиятлар кутилаётганини яхши тушунади. Бутун мамлакат бамбалилик ҳужумчи ва унинг жамоадошларидан 2002 йилда Жанубий Корея ва Япония майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борган Эл Ҳожи Диуф етакчилигидаги жамоа билан тенглаштирганини, ҳатто ундан ошиб кетишини интиқлик билан кутмоқда. Африкада йилнинг энг яхши футболчиси унвони соҳиби, Мане улкан техник қобилиятга эга ва ўз миллий жамоаси учун асосий фигура ҳисобланади. ФИФА расмий сайти ҳам Садионинг жамоаси ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

- Сенегал учун жаҳон чемпионати йўлланмасини таъминлаган голни урганингиздан сўнг ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

- Бу туйғуни ифодалаш учун ҳалигача сўз тополмайман. Ажойиб эди! Биз ўз уйимизда ўйнадик ва учрашув бошланиши кечроқ вақтга белгиланган бўлишига қарамай, «Дамниадио» стадиони 10:00даёқ тўлиб кетганини айтишди. Бу биз учун жуда муҳим бўлган ўйин эди. Мисрдаги биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлгандик - ўша ўйин оғзимизда аччиқ таъмни қолдирганди, чунки биз биринчи ўйинда ғалаба қозонишга жуда иштиёқманд эдик, гарчи анча қийин бўлсада. Бу эса бизнинг жанговар руҳимиз ҳақида гапиради. Жавоб ўйини биз футболчилар учун ҳам, барча сенегалликлар учун ҳам муҳим эди. Вазиятлар бизни бироз босим остида қолдирди. Бироқ бу босим мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши туфайли мотивацияга айланди. Улар старт ҳуштаги чалинганиданоқ орқамизда туришди ва ўз ролларини қойиллатиб бажаришди. Мен ўша куни ҳеч қачон мисрликлар дарвозабонига қарши майдонга тушганимдек мотивацияга эга бўлмаганман, қолгани эса тарихдир.

- Янги «Стад дю Сенегал»­да ғалаба тўпини киритганингиз бу лаҳзани янада ўзига хос қилди, шундайми?

- Албатта! Рекордлар китобига кўра, Мисрга қарши ўйин «Теранга шерлари»нинг ушбу стадиондаги илк ўйини бўлди. Бу «янги уйимиз»нинг очилиши эди ва ютқазишга асло ҳаққимиз йўқ эди.

- Мураббийингиз Сенегал МТЖнинг собиқ футболчиси Алиу Сисселиги устунлик қандайдир берадими?

- Ҳа, шубҳасиз. У мамлакатни беш қўлидай билади ва болалигининг бир қисмини чет элда ўтказган. Жамоамизга назар ташласангиз, дунёнинг турли бурчакларидан келган футболчилар борлигини кўрасиз. У бизга қандай муносабатда бўлишни, гаплашишни билади ва кўп йиллар Сенегал сардори бўлиб ишлаган. Унинг терма жамоа сардори бўлгани биз учун янги авлод «шерлар» сифатида қўшимча мукофотдир. Тажрибасига келсак, 2002 йилги Африка Миллатлар Кубогида қатнашган, Сенегал финалда Камерунга мағлуб бўлган, бу ўйиндан кўп нарсани ўрганган. Ҳар доим бизга айнан ўша ўйин ҳақида гапириб беради. Унинг услуби аниқ, футболга меҳри ҳам чексиз. У эҳтиросли ва бир-икки сўз-у имо-ишоралар билан эҳтиросини бизга сингдира олади.

- Сиссенинг мураббий сифатида қандай кучли томонлари бор?

- Унда ҳамма нарса бор. У етакчи ва биз учун кўпроқ акамизга ўхшайди: у билан исталган мавзуда гаплаша оламиз - унинг ўзига хослиги ҳам шунда. Биздан ҳамиша энг яхши сифатларимизни сиқиб чиқаради, шунинг учун ҳам барчамиз термага юзда табассум билан борамиз. Унга раҳмат, лагерда муҳит яхши ва жамоада ҳақиқий қувонч билан ўйнамаслик қийин. Мураббийимиз ҳақида яна бир таъкидлашим зарур бўлган жиҳат шундаки, у ҳар қандай вазиятда ҳам ижобий муносабатда бўла олади. Шахсий савияда мен терма жамоа либосида фаолиятимнинг энг яхши дамларини ўтказдим ва бу кўп жиҳатдан унинг меҳнатлари самарасидир. Фурсатдан фойдаланиб унга раҳмат айтмоқчиман.

- Сенегал Қатар, Эквадор ва Нидерландия билан бирга «А» гуруҳидан жой олган. Сенегалликлар учун энг катта хавф нидерландларми?

- Биз уларга ҳурмат кўрсатишимиз керак. Улар ФИФА рейтингида эътирофга сазовор ўринни эгаллаб туришибди. Жуда кучли жамоа ва жаҳон чемпионатларида ҳам ажойиб статистикага эга. Бироқ, гуруҳдаги бошқа жамоалар, Эквадор ва Қатарни камситиб қўймаслик керак, улар ҳам албатта, у ерга айлангани бормайди. Эквадор саралаш босқичини яхши ўтказди, Қатар эса ўз майдонида кучли рақиб бўлади. Биз каби улар ҳам қитъаларининг амалдаги чемпиони сифатида қатнашишади. Гуруҳимиздаги ҳеч қайси жамоани эътиборсиз қолдира олмаймиз. Биз эҳтиёткор бўлишимиз, диққатимизни жамлашимиз ва энг аввало, бир вақтнинг ўзида битта ўйин ўйнашимиз керак.

- Бугунги Сенегал ЖЧ-2002 чорак финалига қадар етиб борган жамоадан қанчалик кучли?

- Бизнинг мақсадимиз ҳам айнан шу, лекин бу анча қийин бўлади. 2002 йилги авлод биз учун намунадир. Бу жамоа Сенегални жаҳон футбол харитасига жойлаштирди, халқимиз тарихини қайтадан ёздир, биз эса уларнинг ворисларимиз. Ҳа, улар рекорд­чилар ва барча рекордлар уларни енгиш учун мавжуддир. Ҳозир шуни айта оламанки, биз Қатарга кучларимиз ҳақида аниқ тасаввур билан борамиз ва имкон қадар узоққа бориш учун бор кучимизни ишга соламиз. Биламан, ватандошларимиз ҳам айнан шуни кўришни хоҳлашади. Шу йил бошида Африка Миллатлар Кубогида ғалаба қозонганимизда улар нақадар ҳаяжонланганини қаранг. Агар сиз афсонавий Эл Ҳожи Диуфдан интервью олиш имконига эга бўлсангиз, у сизга жорий жаҳон чемпионатида барча йўлни босиб ўтишимизни хоҳлашини айтади.

Манба: fifa.com, 

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:00, 21.10.2022.
Ўқилди: 2096 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2709]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2310]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1819]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1706]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1675]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1605]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1486]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1461]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1346]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.