"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес "Вильярреал"га қарши (3:0) Ла Лиганинг 10-турида ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг ўйинига баҳо берди.
“Френки мени энг яхши позицияси марказий ярим ҳимояда эканлигига ишонтирди. У жуда яхши эди, мен у учун хурсандман ”, деди Хави матбуот анжуманида.
25 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. "Барса" 10 та ўйиндан кейин 25 очко билан 2-ўринда бормоқда.













