Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Термаси билан мундиални ўтказиб юборадиган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

 2022 йилги жаҳон чемпионатига бир ой қолганда сайтимиз ўз жамоалари саралашда муваффақиятсизликка учрагани учун Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган энг кучли 8 нафар юлдузни танлаб олди.

Жанлуижи Доннарумма

Италия кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. 2018 йилги турнир кучли 5 фаворитдан жой олиши мумкин жамоасиз ўтди. Энди амалдаги Европа чемпионлари навбатдаги тўрт йилликнинг асосий мусобақасига бормайди!

Демак, Қатарда Евро-2020нинг энг яхши футболчиси Жанлуижи Доннаруммани кўрмаймиз. Бир йил муқаддам италиялик тарихда (даниялик Петер Шмейхелдан кейин) бундай муваффақиятга эришган иккинчи дарвозабонга айланди.

Леонардо Бонуччи

Муваффақиятсиз саралаш турнирининг яна бир қурбони Леонадро Бонуччи бўлди. Италияликларни Шимолий Македония 90 дақиқа қийнашди. "Скуадра Аззурра" 32 та зарба берди аммо Гол ура олмади ва қўшиб берилган вақтда гол ўтказиб юборди.

Албатта, Бонуччи Италия терма жамоаси ва «Ювентус»нинг афсонаси. Бироқ ҳимоячи жаҳон чемпионатига бормайди.

Александр Зинченко

Украина ва Александр Зинченкога жаҳон чемпионатига чиқиш учун озгина омад етишмади. Украинлар плей-офф турнирининг ҳал қилувчи босқичига ҳам чиқди. Бироқ сардор Андрей Ярмоленконинг автоголи Уэльс терма жамоасига футбол байрами учун йўлланмани тақдим этди.

Эҳтимол, умидсизлик клуб даражасидаги муваффақиятни ёритади. Ёзда Зинченко «Манчестер Сити»дан Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтди. 10 баҳсдан сўнг тўққизта учрашувда ғалаба қозонган «канонирлар» биринчи ўринда!

Жоржиньо

Қатар мундиалидаги энг катта йўқотиш ҳақидаги суҳбатни давом эттирамиз. Бу билан яна Италияга юзланишга мажбурмиз ва ЕВРО-2020нинг яна бир қаҳрамони.

Гап «Челси» билан Чемпионлар лигаси ғолиби ва УЕФА талқини бўйича 2021 йилнинг энг яхши футболчиси ҳақида кетмоқда. Жоржиньо бизнинг рўйхатимизга қўшилмаса адолатсизлик бўларди. 

Муҳаммад Салоҳ

Африканинг сўнгги йиллардаги асосий юлдузи ҳам жаҳон чемпионатига бормайди. Сенегал билан ҳал қилувчи қарама-қаршиликда «фиръавнлар» аввалига ғалаба қозонишди (1:0), жавоб ўйинида ҳам худди шундай ҳисобда мағлуб бўлишди. Ҳаммаси пенальтилар сериясида ҳал бўлди, унда «Ливерпул» етакчиси ҳал қилувчи вазиятда хато қилди.

Салоҳни оқлаш учун айтайлик, зарбадан олдин унинг кўзига ўнлаб лазер нурлари тўғридан-тўғри тушди. 

Риёд Маҳрез

Африка саралашида омад кулиб боқмаган яна бир юлдуз - Рияд Маҳрез. Европанинг амалдаги чемпионлари ҳам, Африка кубоги соҳиби ҳам Қатарга бормайди.

Златан Ибраҳимович

Ҳа, энг катта эҳтимол билан 41 ёшли швед 2022 йилги жаҳон чемпионатига бора олмаган бўларди. Швеция йўлланмани қўлга киритганида ҳам.

Бироқ, рўйхатимизда Ибра учун ҳали ҳам жой бор. Негаки, ушбу турнир учун Златан халқаро фаолиятини давом эттирди ва Қатар учун сўнги жаҳон чемпионати бўлар эди.

Эрлинг Холанд

Норвегия терма жамоаси 1998 йилдан бери жаҳон чемпионатига чиқа олмаяпти. Бу сафар нафақат маҳаллий мухлислар, балки бутун дунё мухлислари учун ҳам бу ёқимсиз хол бўлиб кўринмоқда.

"Манчестер Сити" футболчиси Эрлинг Холанд 2022/23 йилги мавсумни ажойиб ўтказмоқда. Унинг Қатардаги ўйини мусобақанинг ҳақиқий безагига айланиши мумкин эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:17, 21.10.2022.
Ўқилди: 1947 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.