"ПСЖ" Франция чемпионатининг 12-турида сафарда "Аяччо"ни мағлуб этди. Учрашув 3:0 ҳисобида якунланди.
Парижликларнинг голларига Лионель Месси ва Килиан Мбаппе (дубль) муаллифлик қилишди. Учрашувда Месси иккита, Мбаппе битта голли узатмани амалга оширди.
"ПСЖ" Лига 1 мавсумидаги 10-учрашувида ғалаба қозонди. Жамоада иккита дуранг ҳам мавжуд. "Қизил-кўклар" турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди (32 очко). "Аяччо" 18-поғонада (8 очко).
"ПСЖ" навбатдаги турда 29 октябрь куни "Труа"ни қабул қилса, 30 октябрь куни "Аяччо" сафарда "Осер" билан ўйнайди.
Голлар: Мбаппе, 24 (0:1). Месси, 78 (0:2). Мбаппе, 82 (0:3)
Аяччо: Леруа, Юссуф, Авинель, Гонзалез, Коне (Диалло, 74), Кутадер, Маркетти, Эль Идрисси (Баррето, 74), Муссити-Око (Нури, 57), Байяла (Амума, 57), Белаили (Мангани, 83)
ПСЖ: Доннарумма, Хакими, Маркиньос (Битшиабу, 83), Бернат, Мукьеле, Верратти, Руис (Заир-Эмери, 83), Ренату Санчеш (Витинья, 62), Солер (Сарабия, 71), Мбаппе (Экитике, 83), Месси