Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Янги мавсум кашфиётлари. Уларга гранд жамоалар қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

 Еврофутболда ўтган мавсум ва янги мавсум ўртасида бўладиган танаффус жуда қисқа ўтди. Сабаби терма жамоалар йиғинлари кўп бўлди ва Миллатлар лигаси баҳслари туфайли мухлислар қисман бўлса-да футбол томоша қилишди. Янги бошланган мавсум эса бизга бир-нечта кашфиётларни тақдим этди. Холанднинг янги жамоадаги ўйинлари-ю, Неймарнинг яна формага қайтиши бу қачондир кутилган холат эди ва буни кашфиёт дея олмаймиз. Бу мавсум жаҳон футболи юлдузлари сафига қўшилишга интилаётган 5 нафар футболчи ҳақида сўз юритамиз. 

 Ферран Ютгла (Жуджла) - "Брюгге" 

"Брюгге"нинг ўзи ушбу мавсумнинг ростмана кашфиёти бўлди десак ҳам тўғри. Сабаби Бельгия клуби муддатидан 2 тур олдин Европа Чемпионлар лигаси плей-оффини ҳал қилиб қўйди. "Атлетико", "Порту" ва "Байер" каби клублар билан бир гуруҳдан жой олган ўртамеёна жамоага бундай ютуққа эришиш албатта қийин. Клубда жамоавий ўйин яхши ривожланган, аммо улар орасида кўрсатишимизга арзийдиган футболчилардан бири - Ферран Ютгла. Испаниялик футболчи ўтган мавсум "Барселона" сафида кўриниш берган эди. Янги мавсумдан Бельгия клубида пайдо бўлган йигитча жамоанинг Чемпионлар лигасидаги энг яхши футболчиси бўлиб турипти. Урилган 8голнинг 4тасида Ферран бевосита иштирок этди. Шунингдек, Ютгла жамоанинг энг яхши тўпурари ва ассистенти ҳисобланади. Ютгла "Арсенал"нинг трансфер режаларига кирган.

Мусса Диаби - "Байер" 

Франциялик ёш иқтидор эгаси ҳозирги кунда гранд жамоалар, жумладан, "Реал" эътиборига тушган. "Байер" таркибидаги ўйинлари туфайли Диабининг трансфер нархи Transfermarkt портали маълумотларига кўра 60 миллион еврони ташкил этади. Германия бундеслигасининг энг тезкор футболчиларидан бири дея эътироф этилаётган Диаби ушбу мавсум 16 ўйинда майдонга тушиб 3 гол ва 4 ассистнинг муаллифига айланган. Фаолиятининг асосий қисмини "ПСЖ"да ўтказган вундеркинд агар, "Реал" таркибига кўчиб ўтса, Винисиус Жуниор билан бир позиция учун рақобатлашиши керак бўлади. 

Леандро Троссард - "Брайтон"

Троссард рўйхатдаги энг ёши катта футболчидир. Унинг порлаб чиқиши ўтган мавсумда рўй бераётган эди. Аммо бу мавсум бельгиялик ҳақиқатдан анча ўсишга эришди. Леандро ушбу мавсум "Брайтон"нинг энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Унинг ҳисобида ушбу мавсум 11 ўйинда 6 гол ва 2 ассист бор. Англия Премьер-лигасида бундай натижа кўрсатиш ҳазилакам нарса эмас. Шу сабабли футболчига "Атлетико" фаол қизиқиш билдирмоқда. Роберто де Зерби "Брайтон" бошқарувига келгач, Троссарднинг майдондаиги эркинлиги қисман йўқолди ва у асосан ўз қанотида ўйнамоқда. Аммо бу ҳам унинг сермаҳсуллиги пасайтиргани йўқ. Троссард Бельгия терма жамоаси таркибида мундиалда ҳам ўзини кўрсатиб қолса ҳайрон бўлманг. 

Хвича Кварацхелия - "Наполи" 

Хвича ҳозирги кунда энг кўп тилга олинаётган футболчилардан бири. Унинг техникаси, тезлиги, узатмалари, ва реализацияси кўплаб гранд жамаоалар "хаёлиги ўғирлаган". Хвича Ушбу мавсум бошида "Наполи" таркибига "Динамо Батуми"дан келиб қўшилди. Аммо шундай бўлишига қарамай вундеркинд кучли чемпионатга, кучли жамоага тўлиқ мослашиб кета олди ва хозирда у "Наполи"нинг етакчи футболчиси. Грузиялик ушбу мавсум италияликлар таркибида 10 учрашув ўтказиб 5 гол ва 5 голли узатмага муаллифлик қилди. Шунингдек, хозир унга Англиянинг кучли жамоаларидан қизиқишлар бўлмоқда. "Сити" ва "Ливерпуль" у учун асосий давогар сифатида қаралмоқда. 

Коди Гакпо - ПСВ 

Гакпо мавсумолди трансфер бозорида ҳам бироз шов-шувларга сабаб бўлган футболчи. Ўша пайт "МЮ" вундеркиндни "катта" пулга сотиб олмоқчи эди. Аммо айрим мухлислар Гакпонинг даражасига шубҳа қилишди. Балки, шу сабаб ҳам Коди бу мавсумни супер ўтказмоқда. Нидерландия Эрдевизияси вакили ушбу мавсум барча мусобақаларда 19 ўйин ўтказиб, 13 гол ва 11 голли узатма амалга ошириб улгирган. Холандона статистика. Футболчининг кейинги жамоаси катта эҳтимол билан "МЮ" бўлса керак. Аммо футболчи бунақа сермахсуллик кўрсатишда давом этса, унга "совчи" жўнатадиганлар кўпайиб қолади. Балки, Холанд ва Мбаппе қаторига яна бир юлдуз қўшлмоқчидир. 

Миржалол Пардабоев тайёрлади.  

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:18, 23.10.2022.
Ўқилди: 4000 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.