"Аталанта" "Лацио"га имкониятни бой бериб (0:2), ўзининг чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини якунлади.
"Реал Мадрид" Ла Лигада 11 та ўйин ўтказиб, 10 тасида ғалаба қозонган ва бир марта дуранг ўйнаган. Навбатдаги турда мадридликлар “Жирона” билан учрашади (30 октябрь).
"ПСЖ" Лига 1да 12 та ўйиннинг 10 тасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнаган. Навбатдаги лига ўйини “Троя”га қарши бўлади (29 октябрь).
"Наполи" А Сериянинг 10 турида 8 марта ғалаба қозонган ва 2 марта рақиблари билан очко бўлишиб олган. Шу билан бирга, бугун неаполликлар Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланган баҳсда "Рома" меҳмони бўлишмоқда.