Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Суперлига. "Сурхон" - "Қизилқум". Превью

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 23-тур учрашувлари давом этади.

"Сурхон"нинг навбатдаги рақиби — Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси.

“Қизилқум” бу мавсумда жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Навоийликлар жорий мавсум лидерлар қаторидан жой олган. Айни вақтда жамоа 35 очко билан 5-ўринда. Жамоа ҳисобида 11 та ғалаба, 2 та дуранг ва 9 та мағлубият мавжуд. Жамоани сербиялик мутахассис Никола Лазеревич бошқариб бормоқда.

Ўзаро учрашувлар тарихи

Биринчи давра ўйини Суперлиганинг 10-тур доирасида бўлиб ўтган. Унда навоийликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Голларга Пол Комолафе ҳамда Темурхўжа Абдухолиқовлар муалликлик қилган. Жамоалар ўзаро 17 марта тўқнаш келган, шундан 8 та ғалаба “Сурхон” ҳисобида. Шунингдек, 5 та ғалаба “Қизилқум”да ва 4 та дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати — 19:16, "Сурхон" фойдасига.

Факт: Эътиборли жиҳати шуки, навоийликлар ўз тарихларида Суперлига доирасида “Сурхон”га қарши сафар ўйинида ғғалаба қозона олмаган. Жами 8 та ўйиннинг 6 тасида термизликларнинг қўли баланд келган бўлса, яна 2 та ўйин дуранг билан якунланган.

“Сурхон”да нима гап?

Сўнгги 4 та турда жамоа мағлубият нималигини билмай келмоқда. Умумий натижаларда сўнгги 4 та турда “Насаф” каби кўрсаткичлар аъло даражада. Яъни, жамоа ҳисобида 3 та ғалаба ва 1 та дуранг бор.

Учрашув эртага 18:30 да Олмалиқнинг ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Манба: "Сурхон" матбуот хизмати
Киритилди: 12:05, 24.10.2022.
Ўқилди: 1152 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик