Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

АПЛ. Кучли олтиликнинг бу мавсумда бир-бирига қарши қайд этган натижалари ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми қизиқарли кечмоқда. 2022-23 йилда АПЛнинг гигант клублари бирдан олтинчи ўринга қадар бўлган поғоналарни банд этиши кутилмоқда. Шу сабабли кучли олтиликдаги жамоаларнинг бир-бирига қарши ўйини жуда ҳам қизғин кечади. Сентябрь ойидаги айрим тўхталишлардан кейин октябрь ҳамда ноябрнинг биринчи ярмидаги тақвим ўта зич тузилган. Жаҳон чемпионатидан олдин клублар иложи борича режадан чиқиб кетмасликка ҳаракат қилмоқда. Қуйида АПЛнинг кучли олтилиги ва уларнинг бир-бирига қарши қайд этган натижалари ҳақида гап боради.

Рўйхатга кирувчи клублар ноябрга қадар камида бир маротаба ўзига муносиб деб ҳисобланадиган рақибга қарши ўйинга тушиб улгурган. Натижалар эса сизни ҳайрон қолдириши аниқ. Хусусан, "Манчестер Юнайтед" мавсумнинг шу даврига қадар ўзининг ашаддий рақибларини мағуб этишга муваффақ бўлди. Бунда Эрик тен Хагнинг хизматлари катта, албатта. Кейинги ўринни "Арсенал" эгаллаб турибди. Клуб ҳозирга қадар "Ливерпуль" ҳамда "Тоттенхэм"ни мағлуб этишга муваффақ бўлган. "Ливерпуль" бўлса, фақат битта ўйинда, "Манчестер Сити"га қарши ғалабага эришди.

Лондоннинг бошқа жамоалари бўлган "Челси" ҳамда "Тоттенхэм" катта олтиликка кирувчи жамоалар билан тўқнашувда ҳали ғалаба таъмини тотиб кўрганича йўқ. Бу иккисининг ўртасида августь ойидаги баҳсда эса, 2-2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилган. Ўйлаймизки, ҳозир ва май ойи ўртасида ҳам анчагина ўзгаришлар қайд этилади. Демак, жорий натижалар қуйидагича:

1. "МЮ" – 10 очко

Ўйинлар: 5 та
Ғалабалар: 3 та
Дуранглар: 1 та
Мағлубиятлар: 1 та
Урилган гол: 11 та
Ўтказилган гол: 9 та
Тўплар нисбати: + 2.

2. "Арсенал" – 6 очко

Ўйинлар: 3 та
Ғалабалар: 2 та
Дуранглар: 0 та
Мағлубиятлар: 1 та
Урилган голлар: 7 та
Ўтказилган голлар: 6 та
Тўплар нисбати: + 1.

3. "Манчестер Сити" – 3 очко

Ўйинлар: 2 та
Ғалабалар: 1 та
Мағлубиятлар: 1 та
Урилган голлар: 6 та
Ўтказилган голлар: 4 та
Тўплар нисбати: + 2.

4. "Ливерпуль" – 3 очко

Ўйинлар: 3 та
Ғалабалар: 1 та
Дуранглар: 0 та
Мағлубиятлар: 2 та
Урилган голлар: 4 та
Ўтказилган голлар: 5 та
Тўплар нисбати: -1.

5. "Челси" – 2 очко

Ўйинлар: 2 та
Ғалабалар: 0 та
Дуранглар: 2 та
Мағлубиятлар: 0 та
Урилган голлар: 3 та
Ўтказилган голлар: 3 та
Тўплар нисбати: 0.

6. "Тоттенхэм" – 1 очко

Ўйинлар: 3 та
Ғалабалар: 0 та
Дуранглар: 1 та
Мағлубиятлар: 2 та
Урилган голлар: 3 та
Ўтказилган голлар: 7 та
Тўплар нисбати: - 4.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 12:32, 24.10.2022.
Ўқилди: 4053 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.