"Реал" вингери Винисиус сентябрь ойида "Атлетико" мухлислари томонидан ирқчилик муносабатда бўлганидан кейин футболдаги бу иллат ҳақида гапирди.
"Агар сиз бошқаларга зарар етказсангиз, бунинг учун товон тўлашингиз керак. Кўпчиликда шундай хулқ-атвор бор бўлса футболдаги ирқчилик йўқоладими, дейиш қийин. Аммо мен ёмон одамлардан кўра яхши одамлар кўпроқ эканлигига ишонишни яхши кўраман.
Барча ирқчилар ўзларининг хатти-ҳаракатлари учун қандайдир тарзда товон тўлашлари керак. Агар улар футбол томоша қилишни яхши кўрсалар, "Атлетико"нинг бундай мухлислари ҳеч қачон стадионга қадам қўймасликлари керак. Бу уларнинг оқибатларини тушунишга ва ўз ҳаракатлари ҳақида ўйлашга мажбур қилади", — деди Винисиус Globo билан суҳбатда.