Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Олег Корниенко: «Андижон» мухлисларига ёмғирли об-ҳавода бизни тинимсиз қўллаб-қувватлашгани учун ташаккуримни айтмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Турон” (1:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Олег Корниенко журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Авваламбор, барча мухлисларимизга ўзимизнинг чуқур миннатдорчилигимизни билдираман. Мана шундай ноқулай об-ҳавода стадионга келиб бизни тиним билмасдан қўллаб-қувватлаганликлари учун “Андижон” мухлисларига ташаккуримни айтмоқчиман. Албатта, бугун ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Лекин ўйлаганларимиз ўхшамади. Бунинг учун барча ишқибозларимиздан узр сўрайман. Биз ғалаба учун охиригача курашдик. Ёмғирли об-ҳаводан кейин майдоннинг ҳолати ҳам кўнгилдагидек эмасди. Лекин шунга қарамай, кўплаб имкониятларни яратган бўлсак-да, афсуски, ғалабага эриша олмадик. Вазиятларимиздан фойдаланишда охирги паллага келганда хатога йўл қўйдик. Дарвозабонимиз ҳам хатога йўл қўйди. Нима ҳам дердим, ҳаётда ҳар қандай инсон хато қилиши мумкин. Футболни хатосиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу футболнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу ҳаёт ва бу футбол. Ҳаёт давом этади. Ўйлайманки, ҳаммаси олдинда. Олдимизга қўйилган вазифани 100 фоиз ошиғи билан бажарамиз, деб умид қиламан.

— Ғалаба учун нима тўсқинлик қилди?
— Қанотлардан оширилган тўплар ўз вақтида бўлмагани ва қийин об-ҳаво шароитидаги ҳолат ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилди, деб ўйлайман. Шунда ҳам ёмғирли ҳавода яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Стандарт вазиятлар ҳам етарлича бўлди. Лекин охирги лаҳзаларда жамоага нимадир етишмади. Стандартларни яратдик, аммо ғалаба голини уриш қийин бўлди, деб ўйлайман. Рақиб ҳам бунга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Аммо рақиб жарима майдони ичида янада тажовузкор ҳаракат қилишимиз керак эди, деб ўйлайман. Биз барчасини ўйлагандик ва тайёргарлигимиз ҳам белгиланган даражада бўлганди. Бироқ жарима майдони ичида ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди. Қанотдан ажойиб узатмадан сўнг жарима майдони ичида яхши вазият яратдик ва шундан фойдаландик. Барибир барча режаларимиз ўхшамади-да.

— Натижадан қониқмадингиз, аммо ўйиндан-чи?
— Нима дейишим мумкин? Агар ғалаба қозонганимизда тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим, дейишим мумкин эди. Албатта, у қадар ёмон ўйнаганимиз йўқ. Гарчи биринчи бўлиб гол ўтказган бўлсак-да, режамиз бўйича ҳаракат қилишда давом этдик ва ҳисобни тенглаштирдик. Рақиб ҳам ҳужумлар қилди.

— Дарвозабоннинг йўл қўйган хатосига муносабатингиз қандай?
— Менимча, ўша вазиятда тўпни уриб юбориш керак эди. Ҳозир ҳаммасини тушуниб турибди, деб ўйлайман. Хато ҳаммада бўлади. Бу мавзуга алоҳида тўхталмоқчи эмасман. Лекин шуни ҳам қўшимча қилмоқчиманки, ҳамма адашади. Бу ерда фақатгина Адҳамовни тўлиқ айбдор деб бўлмайди. Эртага қийин вазиятларда бизни қутқарса, уни қарсаклар билан табриклаймиз. Бугун хато қилди ва буни ҳам тўғри қабул қилишимиз керак, атайин қилгани йўқ. Менимча, ўшанда майдонда қийин ҳолат эди ва унга тўпни сақлаб қолиш имкони бўлмади.

— Ечиниш хонасида у билан ўша вазият ҳақида гаплашдингизми? Ҳозир руҳий ҳолати қандай?
— Ундан ўша пайтда нима қилмоқчилиги ҳақида сўрадим. Тўпни ушламоқчи бўлгани хусусида айтди. Унинг ҳолатини тушунаман ва бундан фожеа ясаб бўлмайди. Бундай ўйинлар ҳар бир футболчининг ҳаётида бўлиб туради. Ҳали барчаси яхши бўлади. Бизда ажойиб жамоа бор, яхши коллектив шаклланган. Барчасини кўриб, билиб турибмиз. Бугун хато қиласиз, аммо эртага яна барчаси ўз ўрнига тушиб кетади. Бугунги мухлислик учун ҳамма-ҳаммага миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Ушбу баҳсда ҳам йигитларимизда жанговар характер бор эди. Улар қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Ҳамма курашди. Энг асосийси, барча ўз вазифасини аъло даражада бажаришга ҳаракат қилди.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 21:28, 24.10.2022.
Ўқилди: 1170 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик