Tuttosport нашри ўз анъанасига кўра Европанинг энг яхшиларини эълон қилди.
Унга кўра, Карим Бензема кўҳна қитъанинг энг яхши ўйинчисига айланди. «Реал» устози Карло Анчелотти ва «Рома» мураббийи Жозе Моуриньо қитъанинг энг яхши мураббийлар деб топилди. «Реал» президенти Флорентино Перес – энг яхши президент, «Милан» техник директори Паоло Мальдини – энг яхши менежер совринини қўлга киритди. Шунингдек, Мино Райоланинг ишини давом эттираётган Рафаэла Пимента италиялик марҳум агентга аталган энг яхши агент совринини қабул қилиб олди. «Милан» ва Украина миллий жамоаси собиқ ўйинчиси Андрей Шевченко фаолияти учун Golden Boy Career Award совринига эга чиқди.