Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Максим Шацких: “90 дақиқа прессинг қилишнинг имкони йўқ”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 23-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Локомотив” (2:0) ўйинидан сўнг мезбонлар устози Максим Шацких иккинчи бўлимда атайин меҳмонларга ташаббус берилгани, жамоанинг мавсум охирларидаги жисмоний ҳолати, “Локомотив”дан “Навбаҳор”га қарши баҳсда ижобий натижа кутаётгани ва сўнгги ўйинларда кўп сариқ карточка олаётган шогирдлари ҳақида гапирди.

“Биринчи бўлимда керакли натижага эришгандан сўнг, иккинчи таймда онгли равишда рақибга ташаббусни бердик. Мавсум охири доим биринчи планга чиқади”, дейди Шацких.

“Жамоамизнинг жисмоний ҳолати яхши. Шунчаки, натижа борасида босим бўлиши мумкин. Мавсум охирида хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Турнир жадвалидан келиб чиқиб, барча рақибга бирдек қараймиз. Бизнинг ўз тактикаларимиз, ишланмаларимиз бор. Қисқа вақт ичида футболчиларга кўп нарсани ўргата олмаймиз. 90 дақиқа прессинг қилишнинг имкони йўқ. Такрор айтаман, ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади. Ҳужум қилиш, ҳимояланишни ўзлаштиришган. Биз ўзимиз қурган тактика билан ўйнаймиз. Бугун ўйинимизда муаммо кўрмадим”.

“Ҳозирда “Локомотив” қийин аҳволда. Уларнинг бундай катта куч билан ҳужумга ташланиши табиий. Шу боис, “Локомотив”нинг “Навбаҳор”га қарши ҳам бугунгидек зўр ўйнашига ишонаман”.

“Ҳозир барча жамоаларда огоҳлантиришлар ва четлатишлар учун санкциялар бор. Бизда ҳам футболчилар бундай чоралар билан танишиб чиқишган. Футболчиларнинг бу каби чораларга қандай реакция билдиришлари муҳим. Биласизми, тартиб-интизомнинг бузилиши маҳоратга ҳам таъсир ўтказади. Агар рақибда 10 нафар юлдуз футболчи бўлса, менинг ўртамиёна жамоамда тартиб уларникидан яхшироқ бўлса, уларни мағлуб этишим мумкин. Майдонда тартиб йўқми, бу – анархия. Икром Алибоев футболни соғингани кўриниб турибди. Қоида бузилмади деб ўйлаб жаҳли чиқди. Бошқа вазиятларда эса унинг агрессиясини кўрмадим. Фарруҳ Сайфиев эса, сўнгги вақтларда бундай ишларни бажонидил қилаяпти”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 04:40, 25.10.2022.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.