Испания терма жамоаси ва Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Япониянинг “Виссел Кобе” клубида тўп сураётган Андрес Иньеста “кўк-анорранглилар" сафига қайтиш нияти борлигини маълум қилди.
"Мен учун "Барселона"даги босқич тугади. Уларнинг иқтидорли ёшлари билан рақобатлашиш мен учун ҳозир тўғри келмайди. Мен "Барселона"га мураббий ёки спорт директори сифатида қайтмоқчиман. Бироқ, аввало мен ушбу мутахассисликлар бўйича ўқишим керак", - деди Андрес Иньеста Barca Universal билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Иньеста 2002 йилдан 2018 йилгача Каталония жамоаси шарафини ҳимоя қилган. "Барселона" билан бирга 9 марта Ла Лига ва 4 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган.