Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Рўзиқул Бердиев «Насаф»нинг чемпион бўлишига ишонмоқда (видео)

Баҳо:
+ | -

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлиганинг 23-тури доирасида бўлиб ўтган "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

"Ўйиннинг охири жуда аламли бўлди. Ғалабага яқин эдик. Афсуски, вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик, пенальтини ҳам ноаниқ бажардик. Албатта, бу аламли. Бугун йўқотилган 2 очко бизга жуда зарур эди.

Ўзи охирги 3та ўйиннинг биринчи бўлимида жуда суст ҳаракат қиляпмиз. Устига устак, АГМК, "Қизилқум"га қарши ва бугунги учрашувда ҳам биринчи бўлимни ёмон ўтказиб, иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик.

"Бунёдкор" бугун яхши ҳимояланиб, эътиборини қарши ҳужумга қаратди. Биз эса ғалаба учун жуда ҳам кўп вазиятлар ярата олдик. Аммо улардан фойдалана олмадик. Рақибни ҳам тушуниш мумкин, улар бизнинг очко йўқотишимиз учун ҳаракат қилишяпти.

Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда, охиригача курашамиз ва ўз мақсадимизга эришамиз. Бизда имконият яхши. Буни қўлдан қўлдан чиқармаслигимиз керак.

Ҳусайн Норчаев жароҳат олгани учун уни алмаштиришга мажбур бўлдим. Шифокорларнинг айтишича, унинг жароҳати жиддий эмас, елкасидан лат епти. Кейинги баҳсгача у тайёр бўлади.

Бизда одатда пенальтини Ҳусайн кўпроқ амалга оширарди. Марко эса тажрибали ўйинчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олди. Бугунги дуранг натижа айб фақат Маркода эмас. Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларнинг айби бор, вазиятлардан фойдаланишда ҳужумчилар панд беришди.

30 октябрь куни бизни Ўзбекистон кубоги финал ўйини кутиб турибди. Биз бугунданоқ бу ўйинга тайёргарликни бошладик. Бекорга финалгача етиб келмаганимизни исботлашга уринамиз. Кубокни қўлга киритиш мақсадимиз бор. "Навбаҳор" сафида тажрибали футболчилар кўп. Бу энг тартибли жамоа ҳисобланади. Икки жамоа финалда муносиб ўйин кўрсатади, деб ўйлайман", — деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:14, 25.10.2022.
Ўқилди: 12463 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.