Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

“Реал Мадрид” мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказди

Баҳо:
+ | -

“Реал” гуруҳ пешқадами мақомида Чемпионлар лигасининг навбатдаги учрашувини ўтказди. Пойтахт жамоаси муддатидан аввал Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритганди, бироқ “Лейпциг” ўйин олдидан ҳеч нарсани ҳал қилмаган эди.

Европанинг энг яхши клуби Германияда бир нечта топ футболчиларсиз ўйнади. "Лейпциг" билан учрашувни Модрич, Вальверде ва Бензема ўтказиб юборди. Аммо дарвозани жароҳати сабаб Чемпионлар лигасининг олдинги икки учрашувини ўтказиб юборган Тибо Куртуа эгаллади.

Ўйин бошидаги устунлик бутунлай немислар тарафида бўлди. Стандарт вазият 12-дақиқада мезбонларга муваффақият келтирди. Куртуа Силванинг бурчакдан етказиб бергантўпини қийинчилик билан қайтарди, бироқ қайтган тўпни Гвардиол бир неча метр масофадан дарвозага анқи йўллади. "Реал Мадрид" ҳимоячилари эпизоднинг сўнгги босқичида фақат кузатувчи сифатида ҳаракат қилишди ва бу Карло Анчелоттининг асабийлашишига сабаб бўлди.

Бир-икки дақиқадан сўнг ҳисоб 0:2 кўринишини олди. Бу сафар Нкунку белгиялик дарвозабонни ва миллионлаб “Реал” мухлисларини ранжитди. Бу мавсумда "Реал Мадрид" ҳеч бир ўйинда биттадан кўп гол ўтказиб юбормаган эди, “Лейпциг” эса бу ишни 18 дақиқада уддалади.

Бу лаҳзаларда “Реал Мадрид” Европанинг энг зўр клубига умуман ўхшамади ва рақиб уни шунчаки “майдалаб” ташлади. Анчелотти дарҳол Начо ва Рюдигер ўртасидаги ўринни алмаштирди - испаниялик чап қанотга ўтди, немис эса ҳимоя марказига ўтди. "Реал Мадрид" 35-дақиқада гол уриш учун имконият яратди, аммо "Лейпциг" дарвозабони Бласвич Родригонинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини бартараф қилди. Бироқ биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида дарвозабон ожиз қолди. Меҳмонлар чиройли ҳужум уюштиришди, Асенсио Винисиусга юқоридан узатма берди, бразилиялик эса Бласвич дарвозасига тўпни аниқ йўллаб ҳисобни қисқартиди.

Танаффусдан сўнг ўйин бироз тинчланди. “Лейпциг” устунликни сақламоқчи эди ва қарши ҳужумлар билан ўйнади. Шундан сўнг эса эски футбол тамойили ишлади. Тез Нкунку чап қанотдан Вернерга ажойиб узатма берди ва у бўш дарвозага аниқ зарба бериши керак эди. Баъзида немис бундай эпизодларда ғалати ҳаракат қилади, лекин бу сафар у ўз вазифасини бажарди.

Қўшиб берилган вақтда Нкунку мезбонлар дарвозасига пеналти "олиб келди". У Родригони йиқитди. Жабрланувчининг ўзи тўпга яқинлашди ва ишончли тарзда тўпни дарвозага йўллади. Аммо "Реал Мадрид"га ҳисобни тенглаштиришга вақт етмади. Мадрид клуби мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Дарвоқе, испанлар жорий йилнинг апрел ойидан буён иккитадан ортиқ гол ўтказиб юборишмади – ўшанда “Манчестер Сити”дан тўртта тўп қабул қилишган (3:4).

"Реал Мадрид" гуруҳда биринчи поғонани сақлаб қолди, "Лейпциг" эса 1/8 финалга чиқиш имкониятини оширди. Энди Марко Роуз шогирдлари “Шахтёр”дан уч очко олдинда. Охирги турда рақиблар нейтрал майдонда ўйнашади, аммо Украина клубини фақат ғалаба қаноатлантиради, “Лейпциг”га эса мағлуб бўлмаслик кифоя. "Реал Мадрид" гуруҳдаги сўнгги ўйинни "Селтик" билан ўтказади ва агар ғалаба қозонса, гуруҳда шубҳасиз биринчи ўринда қолади.

Киритилди: 11:15, 26.10.2022.
Ўқилди: 3101 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3083]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [2860]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2683]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2557]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2332]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2234]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2234]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [1927]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1803]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1638]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик