“Наполи” ҳужумчиси Жованни Симеоне ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тури доирасида “Рейнжерс”га қарши ўйинда (3:0) дубль қайд этди.
27 ёшли аргентиналик футболчи еврокубоклардаги дастлабки тўртта ўйинда 4 та гол урди.
УЕФА матбуот хизмати хабарига кўра, фақат иккита аргентиналик Чемпионлар Лигаси тарихидаги дастлабки тўртта ўйинда тўртта гол урган, Жованни ва унинг отаси Диего Симеоне, ҳозирда "Атлетико" бош мураббийи.