"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Лукас Моура Чемпионлар лигасининг 5-тури доирасидаги "Спортинг" билан дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
“Жуда қийин, жуда баҳсли, Чемпионлар лигасига хос ўйин. Бу бутунлай бошқа икки қисм эди, биринчиси биз қила оладигандан анча кам эди, иккинчисида эса қўлимиздан келганича ўйнадик.
“Спортинг”нинг ўйинда муваффақият қозонишига имкон бермай, охиригача курашдик. Охиригача содиқлигингиз учун ташаккур, энди биз кейинги ўйинда гуруҳдан чиқишимиз мумкин", - дея Моуранинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.
“Тоттенхэм” 8 очко билан гуруҳда биринчи ўринда, “Спортинг”да эса бир очко кам.