"Реал" ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Карло Анчелотти шогирдлари финалда “Ливерпул”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ягона голга Винисиус Жуниор муаллифлик қилди. Бразилиялик футболчи ўша гол ҳақида ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Албатта, бу менинг севимли ва энг муҳим голим. Бу мен жуда орзу қилган мақсад. Чемпионлар лигаси финалида гол уриш жуда ёқимли эди, лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Мен дунёнинг энг катта клубида тарих яратишда давом этмоқчиман” - деди Винисиус Goal.com порталига.
Винисиус Жуниор 2018/2019 йилги мавсумдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.