Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Соғ-саломат бориб, хушхабарлар билан қайтинг!

Баҳо:
+ | -
ФОТО: УзА

Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳар бир спортчининг улкан орзуси ҳисобланади. Мамлакатимиз Истиқлолга эришгандан буён бундай бахтга жами 334 нафар юртдошларимиз муяссар бўлдилар.

Мардонавор спортчиларимиз Атланта (АҚШ), Сидней (Австралия), Афина (Греция), Пекин (Хитой) шаҳарларида бўлиб ўтган энг йирик спорт байрамларида 4 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 8 та бронза, жами 17 та медални қўлга киритиб, ўзбекнинг мард баҳодирлари нималарга қодир эканлигини дунё аҳлига яна бир бора намоён этдилар.

Бундан ташқари яна 11 нафар ҳамюртларимиз Паралимпия ўйинларида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар. Пекинда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида 1 нафар спортчимиз баҳсларда иштирок этган бўлса, Лондонда бир йўла 10 нафар ҳамюртларимиз медаллар учун кураш олиб борадилар.

Йилдан-йилга муваффақиятларимиз салмоғини юксалиб бориши, энг аввало мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга давлатимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор, яратиб берилаётган шароитлар билан бевосита боғлиқ.

Мамлакатимиз рахбарининг 2009 йил 5 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган ХХХ ёзги Олимпиада ва ХIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида” ги қарори ва ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган уч босқичли тайёргарлик дастури спортчиларимизнинг ҳар икки йирик спорт мусобақаларига пуҳта хозирлик кўришларида муҳим омил бўлди.

Спортчиларимиз замонавий меъёрлар асосида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш орқали тажриба ва маҳоратларини янада оширишлари, халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриб, уларда муносиб иштирок этишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Ўз навбатида спортчиларимиз ҳам бундай ишончга жавобан Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари ўйналган лицензион мусобақаларда бор маҳоратларини ишга солдилар ва жорий йил Лондон (Буюк Британия) шаҳри мезбонлик қиладиган ХХХ ёзги Олимпиада (27 июль — 12 август) ҳамда ХIV Паралимпия ўйинларида (29 август — 9 сентябрь) жами 65 нафар спортчиларимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш бахтига муяссар бўлишди.

Олимпиада ўйинларида вакилларимиз спортнинг 16 тури бўйича ғолиблик учун баҳс юритсалар, Паралимпия мусобақаларида юртдошларимиз енгил атлетика ва дзюдо кураши бўйича ўтказиладиган баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

18 июл куни Лондонда ўтказиладиган ХХХ ёзги Олимпиада ҳамда ХIV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган делегациямиз аъзолари анъанага кўра мамлакатимиз бош майдонидаги Мустақиллик ва эзгулик монументи, шунингдек, буюк боболаримиз Амир Темур ҳамда Алишер Навоий хайкаллари пойига гулчамбарлар қўйдилар.

— Олимпия ўйинларида жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб, мадҳиямизни янгратиш биз, спортчилар учун юксак шарафдир. Чунки, ўз тақдирини мана шу Ватан тақдири билан муштарак кўриш – шу юртнинг ҳар бир фарзанди учун катта бахт, – дейди бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони Аббос Атоев. – Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйиш асносида халқаро майдонларда эришаётган барча ютуқларимиз истиқлол туфайли эканини яна бир бор чуқур ҳис этдик ва ушбу муаззам майдонда туриб Лондон Олимпиадасидан ёруғ юз билан қайтишга қасамёд қилдик.

— Бугун мен икки ҳисса бахтли инсонман — дейди бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Элшод Расулов. Тўрт йилликнинг энг йирик спорт байрамида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилиш билан бирга, Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида Ватанимиз байроғини кўтариб ўтиш бахти ҳам менга насиб этмоқда. Бундай юксак ишончга Лондон рингларида муносиб жавоб беришга ҳамда совриндорлар сафидан ўрин эгаллаб, музаффар байроғимизни сарбаланд кўтарилиши учун бор куч ва имкониятимни ишга соламан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми Лондон Олимпиадасига 24 июль куни жўнаб кетадилар. 25 июлда Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғини кўтарилишига бағишланган тадбир ўтказилса, 27 июль санасида ХХХ ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz

Stadion.uz сайти XXX ёзги олимпия ўйинларини тўла ёритиш билан бирга, олимпиадага оид бир нечта лойиҳаларни тайёрламоқда.

Киритилди: 20:53, 19.07.2012.
Ўқилди: 7656 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.