Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмаган «Барселона» 20 млн евродан ортиқ даромаддан қуруқ қолди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқа олмаган «Барселона»нинг иқтисодий зарарлари маълум бўлди.

Жорий мавсум турнирда каталонияликлар 67,18 миллион евро ишлаб олди, шу жумладан, 34,11 миллион тарихий рейтинги учун берилди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида «Барселона» «Виктория» устидан ғалаба қозонса, 2,7 миллион евро, дуранг натижа учун 900 минг евро олади.

«Кўк-анорранглилар» ЕЧЛнинг чорак финалига қадар етиб боришни мақсад қилган ва буни мавсум бюджетига киритган эди. Гуруҳдан чиққанлик учун 9,6 миллион евро, 1/4 финалга чиқиш 10,6 миллион евро даромад олиб келиши керак эди. Шу тариқа «Барселона» режалаштирганидан 20,2 миллион евро кам оладиган бўлди.

Европа Лигасидаги иштирок учун эса жамоа максимум 14,9 миллион евро даромад қилиши мумкин — турнир ғолиблиги шунча пул келтиради.

2021/22 йилги мавсумда каталонияликлар Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ва Европа Лигасининг 1/4 финал босқичидаги юришини тўхтатгани сабабли йўқотишларни 12 миллион еврога баҳолаган эди.

Эслатиб ўтамиз Хави шогирдлари нуфузли мусобақанинг C гуруҳида 4 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди ва плей-офф босқичи йўлланмасидан қуруқ қолди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:07, 28.10.2022.
Ўқилди: 2394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7105]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2870]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2869]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2346]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2261]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2244]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2217]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2157]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1901]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1864]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик