Кириш Регистрация

Иньеста 5 та футболчини ажратиб кўрсатди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста фаолияти давомида қайси футболчилар билан ўйнашдан завқ олганини айтди.

"Бирга ўйнаш менга энг ёққан бешта футболчи: Хави, Неймар, Самуел Это'О, Серхио Бускетс ва Хуан Роман Рикельме", - дея афсонавий испанияликнинг сўзларини келтиради Tyc Sports.

Рўйхатдаги барча футболчилар билан Иньеста 2002 йилдан 2018 йилгача "Барселона"да турли вақтларда ўйнаган. Этиборлиси, испаниялик номи тилга олинган футболчилар орасида Каталония клуби таркибида бор-йўғи бир мавсум ўтказган аргентиналик Хуан Роман Рикельме ҳам бор, бироқ Иньеста 15 мавсум бирга ўтказган "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси йўқ.

Киритилди: 01:05, 29.10.2022.
Ўқилди: 7101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.