Кириш Регистрация

Бундеслига. «Бавария» 8 та гол урилган ўйинда рақибини тор-мор этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасининг 12-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 29 октябрь, шанба куни бўлиб ўтди.

«Бавария» ўз майдонида «Майнц»ни қабул қилди ва 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мюнхенликлар таркибида Серж Гнабри, Жамал Мусиала, Садио Мане, Леон Горетцка, Матиас Тел ва Эрик Шупо-Мотинг биттадан гол муаллифига айланишди. «Майнц» таркибида Сильван Видмер ва Маркус Ингвартсен ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Юлиан Нагелсманн шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколарини 25 тага етказиб, мусобақа пешқадамлигини қўлга олди. «Майнц» эса 18 очко билан 8-поғонани банд этди.

Бундеслига, 12-тур
29 октябрь, шанба
«Бавария» – «Майнц» 6:2
Голлар: 1:0 – 5 Гнабри, 2:0 – 28 Мусиала, 3:0 – 43 Мане, 3:1 – 45 Видмер, 4:1 – 58 Горетцка, 5:1 – 79 Тел, 5:2 – 82 Ингвартсен, 6:2 – 86 Шупо-Мотинг.
«Бавария»: Ульрайх, Мазрауи, Упамекано, де Лигт (Павар, 46), Дэвис, Горетцка (Забитцер, 60), Киммих, Шупо-Мотинг, Мане (Тел, 76), Гнабри (Коман, 60), Мусиала (Гравенберх, 72).
«Майнц»: Центнер, Видмер, Фернандеш (Белл, 67), Ҳак, Каси, Аарон Мартин, Ли Чже Сон (Фюлжени, 62), Баррейро, Штах (Баркок, 62), Онисиво (Бюргзорг, 76), Буркардт (Ингвартсен, 62).
Огоҳлантиришлар: Фернандеш (34), Павар (88).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:21, 29.10.2022.
Ўқилди: 9739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.