Кириш Регистрация

Холанд қачон сафга қайтади?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Холанднинг аҳволи ҳақида гапирди. Норвегиялик футболчи АПЛ доирасидаги “Лестер” билан ўйинни ўтказиб юборди, бу ўйинда “шаҳарликлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“У қачон майдонга қайтишини билмайман. Холанд Чемпионлар лигасида жароҳат олган. У ўзини яхши ҳис қилмоқда, бизда бир ҳафта бор.

У "Севилья"га қарши ўйнамайди, чунки биз аллақачон плей-офф йўлланмасини қўлга киритганмиз. Умид қиламанки, Эрлинг “Фулхэм”га қарши ўйинда бизга ёрдам бера олади. Акс ҳолда, ҳужумчи Лига кубогида "Челси" билан ўйнай олади" - дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC.

Жорий мавсумда Холанд “Манчестер Сити” сафида барча турнирлар доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 18:20, 30.10.2022.
Ўқилди: 6545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6512]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5344]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3591]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2691]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2298]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2256]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2233]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2193]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2126]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2046]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.