Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Нодирбек Абдусатторов «Fischer-2022» турнирини 4-ўринда якунлади

Баҳо:
+ | -

Исландия пойтахти Рейкявик шаҳрида бўлиб    ўтган «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирининг асосий кечасида «ақл гимнастикаси» усталари мухлисларга ҳаяжонли онлар тақдим этишди.

3-ўрин учун ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов классик шахматнинг амалдаги чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурди. 1-баҳсда вақт ҳисобида ғалабани бой бераётган Нодирбек, ўйин тугашига 5 сония  қолган вазиятда сенсацион тактик юриш қилиб, Карлсенни шов-шувли тарзда таслим этди.

Афсуски, қолган 3 та партияда мағлубиятга учраган Нодирбек Абдусатторов турнирни 4-ўринда якунлади. Мазкур ўрин учун Абдусатторов 40 минг АҚШ долларини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, chess.com сайти маълумотига кўра,  онлан рейтингда Магнус Карлсен 2856 очко билан 1-ўринда бормоқда. Август ойида эълон қилинган рейтингда 64- ўринда қайд этилган ёш гроссмейстер (GM) Нодирбек Абдусатторов эса 30- октябрь ҳолатига кўра, 2713 очко тўплаган ҳолда 32-ўринга кўтарилган.

Чемпионлик учун кураш АҚШлик Ҳикару Накамура ҳамда россиялик Ян Непомняший ўртасида муросасиз ўтди. Асосий 4 та партия 2:2 ҳисобида дуранг билан тугади. 15 дақиқалик экстратаймда АҚШ вакили Ҳикару Накамура ғалаба қозониб, умумий мукофот жамғармаси 400 000 доллари бўлган «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирининг ғолиби бўлди. Непомняший чемпионлик учун 150 минг долларни қўлга киритди.

Раҳмиддин Шерматов
31-октябрь, Тегу, Жанубий Корея

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:14, 31.10.2022.
Ўқилди: 3085 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик