Туркия чемпиони Истанбулнинг "Галатасарой" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Иброҳим Афеллайни сотиб олиш борасида "Барселона"га таклиф билан чиққан.
Каталонияликлар бош мураббийи Тито Вилланова голлландиялик истеъдодли футболчига унчалик ишонч билдирмаётганини айтганидан сўнг, унинг трансферга қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
"Галатасарой" клуби биринчилардан бўлиб, Аффелайни сотиб олиш учун музокараларга киришди.
Айни пайтда, голландиялик футболчининг таҳмийни трансwфер нарҳи 8 миллион евро атрофида баҳоланган. "Барселона" ҳам ўз навбатида футболчига жиддий таклиф тушадиган бўлса, уни қўйиб юборишга қарши эмаслигини билдирган.