Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Атлетико" футболчиси жамоанинг ЕЧЛдаги муваффақиятсизлиги ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Аксел Витсель жамоасининг Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги муваффақиятсиз ўйини ҳақида фикр билдирди. “Матрасчилар” ўз тарихида биринчи марта гуруҳда охирги ўринни эгаллади.

“Иккинчи турда “Байер” билан ўйнаганимизда ҳам муаммоларга дуч келдик. Бу мавсумда еврокубокларда ўйнамаслигимиз ачинарли. Аммо биз бошқа натижага лойиқ эмасдик.

Биз буни имкон қадар тезроқ унутиб, бор эътиборни Испания чемпионати ва кубогига қаратишимиз керак", - деди Аксел Mundo Deportivo билан суҳбатда.

12 турдан сўнг "Атлетико" Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 16:03, 02.11.2022.
Ўқилди: 1252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.