Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Диас ўз вақтида Италия терма жамоаси футболчисига айланиши мумкин эди. Sport нашри хабарига кўра, Италия терма жамоаси футболчига терма жамоадан жой таклиф қилган, бироқ ярим ҳимоячи болалигидан Бразилия терма жамоасида ўйнашни орзу қилгани учун рад этишга қарор қилган.
Қайд этилишича, Рафинья Англия Премьер-лигасида "Лидс" сафида тўп сураётган вақтда Италия терма жамоасида ўйнаш таклифини олган. Айни дамда футболчи Бразилия терма жамоасида асосий таркиб футболчиси ҳисобланади ва Қатардаги Жаҳон чемпионатига бориш эҳтимоли катта.
Жорий мавсумда Рафинья Испания чемпионатида битта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.