Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдинов фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириш имкониятига эга.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 24 ёшли футболчига “Аталанта” қизиқиш билдирмоқда. ЦСКА ўз навбатида футболчини сотишдан беш-олти миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Қозоғистонлик футболчи 2020 йилнинг август ойидан бери Москва жамоасида тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача мўлажалланган. Россия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Зайнутдинов 13 та ўйин ўтказиб, иккита сариқ карточка олди.