Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

"Астон Вилла" "Вильярреал"нинг энг қиммат футболчисини харид қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла"нинг янги бош мураббийи Унаи Эмери "Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торресни Англияга жалб қилмоқчи, дея хабар беради Football Insider. Мутахассис инглиз клубига ўтишдан олдин футболчи билан ишлаган.

Transfermarkt порталига кўра, футболчининг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Испанияликнинг "Вильярреал" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Футболчи 2017 йилдан буён “сариқ сув ости кемаси” сафида тўп сурмоқда. У испан клуби таркибида Европа лигасида ғолиб чиқди.

Жорий мавсумда 25 ёшли ҳимоячи 15 та ўйинда майдонга тушган.

Киритилди: 17:06, 04.11.2022.
Ўқилди: 1312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.