"Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Педри 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида чемпионлик учун курашадиган жамоалар ҳақида гапирди.
"Испаниядан ташқари, Аргентина ҳам Лионель Месси билан фаворит бўлади, у ҳали ҳам энг яхшиси. У ўзининг сўнгги Жаҳон чемпионатига бормоқчи ва турнирда ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилади. Фаворитлар қаторида Франция ва Бразилия жамоаларини ҳам номлаган бўлардим. Бу икки яхши ривожланган жамоалар, эҳтимол, савия жиҳатидан қолганлардан бироз юқорироқдир. Мен Нидерландияни ҳам рўйхатдан чиқармайман. Френки де Йонг менга уларда жуда кучли жамоа борлигини ва улар шов-шув кўтаришларини айтади. Мен унга бизни унутмасликни айтдим", - деди Педри El País билан суҳбатда.