“Манчестер Сити”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўйиннинг сўнгги сонияларида “Фулхэм” дарвозасига пенальтидан урилган голдан ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди, шунингдек, жамоаси учун қўлга киритилган очколарнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
“Бу менинг ҳаётимдаги энг асабий лаҳзалардан бири эди. Албатта, охирги дақиқада пенальтини тепиш учун борганимда асабийлашдим. Лекин бу ҳам ажойиб туйғу. Ушбу ўйинда бир киши кам бўлиб ғалаба қозониш ажойиб. Мен бугун биз учун жуда муҳим бўлган ушбу уч очкони қўлга киритишимизга имкон берган ҳар бир йигит билан фахрланаман.
Жамоамиз ҳозирда кучли энергия ва яхши атмосферага эга. Биз бир-биримиз билан ўйнашни яхши кўрамиз ва бирга ишлаймиз. Айтишим мумкинки, мен бугун барчамиз билан фахрланаман. Бу ўйинда ғалаба қозониш жуда ажойиб”, - дея Холанднинг сўзларини келтиради “Манчестер Сити” расмий сайти.