Мадриднинг “Атлетико” клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганни сотиб олмоқчи, унинг жамоаси билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Аввалроқ, «Манчестер Сити» 2016 йилдан буён жамоада ўйнаб келаётган германиялик футболчи билан янги шартнома борасида келиша олмагани хабар қилинганди.
32 ёшли ярим ҳимоячига "Бавария", "Ювентус" ва "Барселона" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футболчи Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати якунига қадар ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилишга тайёр эмас.
Илкай Гюндоган жорий мавсумда Премьер-лигада 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.