Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Кевин де Брюйне бўлажак хотини — Мишель хоним билан қандай танишганди?

Баҳо:
+ | -

Мишель Лакруа - Кевин де Брюйненинг турмуш ўртоғи. У футболчи билан ижтимоий тармоқлар орқали танишган. Энг қизиғи, Кевин бунда бельгия­лик дўсти ёрдамига таянган.

Чунки Мишелга тўғридан-тўғри ўзи хабар жўнатишдан уялган. Тақдир экан, иккиси кейинчалик яқиндан танишиб, турмуш қурди. Энди Мишель хоним бахтли оила бекаси, Кевин бахтиёр ота... «Олтин тўп»-2022 тақдимот маросимида Кевин де Брюйнега айнан мафтункор рафиқаси ва икки ёқимтой фарзанди ҳамроҳлик қилишди. Sports.ru сайти шу баҳона бельгия­лик ярим ҳимоячи ҳамхонаси билан яқинроқ таништиришни лозим топди.

1993 йилнинг 8 декабрь куни Генк шаҳрида туғилган Мишель хоним болалигида енгил атлетика билан шуғулланган, 19 ёшида эса «Нуби» фильмида роль ўйнаган, кейинчалик реклама агентлигида фаолият юритган. Кевин билан эса 2013 йили танишган. Ўша вақт бельгиялик ярим ҳимоячининг Каролина Лийнендан шов-шувли тарзда воз кечганига энди бир неча ой бўлганди. Маълумот учун, де Брюйненинг қаллиғи Бельгия миллий жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа олдига кетиб қолганди.

«Манчестер Сити» етакчисининг ўзи Мишель билан танишувини жуда чиройли тарз­да баён этган: «Ҳаммаси оддий «твит»дан бошланди. Эндигина Бременнинг «Вердер» клубида ўйнай бошлагандим, лекин «Твит­тер»да бир неча минг обуначим бор эди. Хуллас, кунлардан бирида саҳифага нимадир ёздим, адашмасам, ўйинга боғлиқ қандайдир изоҳ эди. Қарасам, гўзал қиз «твит»­га лайк босибди. Буни пайқаган дўстим кулиб қўйди: «О, нақадар чиройли. Унга албатта, жавоб ёзишинг керак!» Бироқ иймандим, ёзишни хоҳламадим: «Йўқ, йўқ, қизлар мени ёқтирмайдилар, улар табиатимни тушунмайдилар. Аниқ, буниси ҳам жавоб бермайди». Шунда дўстим қўлимдан телефонимни шартта тортиб олди ва хабар ёза бошлади. Кейин нима ёзганини кўрсатди: «Қара, буни юборсам бўладими?» Адашмасам, ўша вақт полда ўтиргандим ва қарамай туриб, жавоб бердим: «Майли». Кейин маълум бўлдики, бўлажак турмуш ўртоғимга хат жўнатишга ботинолмаган эканман. Хуллас, дўстимнинг Мишелга менинг номимдан ёзган хабари туфайли кейинчалик аста-секин яқинроқ танишдик ва турмуш ҳам қурдик. Тўғриси, ҳозир усиз нима қилардим, буни тасаввуримга ҳам сиғдиролмайман».

2016 йили эр-хотиннинг тўнғич фарзанди - Мэйсон туғилди. 2018 йилга келиб, де Брюйнелар оиласи яна бир ўғил ҳисобига бойиди - Роум. 2020 йилнинг сентябрида эса Кевин ва Мишель қизчали бўлишди - Сури. Айтганча, юлдуз жуфтликнинг тўй маросими 2017 йилнинг июнь ойида бўлди. Суратларга қарасангиз, айниқса, Мэйсон ва Роумнинг Кевин «нусха»си эканликларини дарҳол пайқайсиз.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:37, 06.11.2022.
Ўқилди: 7425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.