Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

"Ливерпул"да "ярим жамоа" — ғалабаларнинг асосий калити

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, "Ливерпул"да жамоанинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси мукофотини Алиссон Беккер қўлга киритди. MVP мукофоти дарвозабонга насиб этди, бу, албатта, эътиборга молик воқеликдир. Беккер қийин даврни бошдан кечирмоқда. Жамоасининг сўнгги пайтлар кўрсатаётган ўйини мухлисларга у қадар манзур бўлмаяпти. Якшанба кунги "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан сўнг "Ливерпуль" чемпионатда 8-ўринга чиқиб олди. Юрген Клопп шогирдлари тўртта ўйинда мағлуб бўлишди, бу 21/22 мавсумдагидан икки баробар кўп дегани. Қизил либосдаги жамоа тўртинчи ўриндан етти очко, биринчи ўриндан даҳшатли тарзда 15 очкога ортда қолмоқда. Алиссонсиз бу янада қийинроқ кўриниш олган бўларди балки. Жамоанинг қолган позициялари титраб ҳаракат қилаётган бир пайтда Клопп Алиссонни ажойиб футболчи деб мақтамоқда. Статистика шуни кўрсатадики, Премьер-лига-22/23 йилги мавсумида бразилиялик футболчи кутилган ҳолатлардан еттита кам гол ўтказиб юборган.

XG бўйича у кутилганидан 6,56 та кам гол ўтказиб юборган. "Бу рақамлар ёқимли", дейди Алиссон Sky Sports нашрига берган интервьюсида. - Ўйинни баҳолаш учун статистикага таяниш шарт эмас, деб ўйлайман, лекин у қайси йўналишда ҳаракат қилиш кераклигини айтади. Мен қувонган бўлсам ҳам, чиройли рақамлардан булутларга учиб кетмайман. Ахир, математика ёлғон гапирмайди”. "Рома"дан Алиссоннинг трансфери замонавий "Ливерпуль" учун муҳим қадам бўлган. 2018 йилдан бери бразилиялик футболчи икки марта Премьер-лиганинг "Олтин қўлқоп"и ва ФИФАнинг энг яхши дарвозабон мукофотларини қўлга киритди. Беккер ўтмишдаги ютуқлари ва жамоанинг ўйини пасайиб кетганига қарамай, олдинга силжишда давом этмоқда.
“Фаолиятимдаги энг яхши формамга эришдим, лекин буни ёлғиз ўзим бажармадим. Жамоа одатдаги суръатидан ортда қолган бўлса ҳам, ташқи ёрдамлар туфайли муваффақиятга эришаман. "Ливерпул"нинг бошқа ўйинчилари мен билан курашишмоқда. Шахсий ўйинларимдан мамнунман, аммо умид қиламанки, жамоа 21/22 йилги мавсумдаги формасига қайтади. Бироқ, бу "Ливерпуль" учун, хусусан, мен учун қийин", - дейди дарвозабон.

22/23 мавсумда "Ливерпуль" ҳимояси 21/22 мавсумдагидан кўра кўпроқ зарбаларни ўтказиб юборди. "Ливерпуль" 22/23 Премьер-лигадаги 12 ўйиннинг 8 тасида биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Клопп жамоасига хос шиддат, барқарорлик ва шафқатсизлик вақти-вақти билан намоён бўлди. 2020 йилги чемпионлар атрофида баҳс-мунозаралар пайдо бўлди: қандай қилиб “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, бир ҳафтадан сўнг “Ноттингем Форест” ва “Лидс”ни мағлуб этиш мумкин? Алиссон муаммоларнинг сабабларига эмас, балки уларни ҳал қилиш йўлларига эътибор қаратди. “Бизни ҳар доим ташқаридан муҳокама қилишади, лекин жамоага суҳбатлар эмас, ҳаракатлар керак: машғулотлар ва ўйинларга тайёргарлик муҳим. Биз фақат ўтмишдаги хатоларга эътибор қарата олмаймиз. Биз кейинги ўйинларга ва рақибларни ўйлашимиз керак”, - дейди Алиссон. “Биз футбол қандай ўзгариши мумкинлигини биламиз. Фақат бирлашиш, курашиш ва сифатли чиқишлар учун ҳаракат қилиш керак. “Ливерпул”даги барчани барқарорликни тиклаш мақсади бирлаштиради”, - дейди дарвозабон.

«Футболчиларнинг ўзи ҳам омма каби фикрлайди, кам гол ўтказиб юборадиган, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлайдиган, гол урадиган ва ғалаба қозонадиган «Ливерпул»га ўрганиб қолганмиз. Ҳар бир мухлис биздан бошланғич 20 дақиқада битта, иккита ёки учта гол уришимизни кутади. Аммо, биз бунинг аксини қилмоқдамиз”, - дея давом этади посбон.

“Босим - бу футболнинг бир қисми, уни енгиш қийин. Лекин бизнинг футболчиларда тажриба катта ва бутун ўйин негативликдан иборат эканлигини тушунаман. Спортчилар ташқаридан, мухлислар ва журналистлар томонидан босим остида қолган. Айниқса, топ-клублар қаттиқ танқидга учради”, - дейди Алиссон.

“Жамоа атрофидаги негативликда ғайриоддий нарсани кўрмаяпман. Сиз шунчаки ўз формангизга қайта олишингиз, ўйинингиз билан жавоб беришингиз керак, агар сиз танқидчиларга бўйсунсангиз, айтарли иш қила олмайсиз ", дейди жанубий америкалик футболчи. Алиссоннинг таъкидлашича, у ҳам жамоадошлари каби "Ливерпул"нинг қачондир қайтишига ишонади. Чунки бунга тажриба ёрдам беради. “Биз ҳеч қачон ишонишдан тўхтамаймиз. Ишлар биз хоҳлагандек кетмаслигини тушунамиз. Биз реалистик бўлиб қоламиз. Биз камтарин бўлиб қоламиз ва фаолроқ курашишимиз, камчиликларни излашимиз ва йўқ қилишимиз кераклигини қабул қиламиз", - дейди бразилиялик. «Аммо камтарлик ва жанговарлик «Ливерпул»нинг ўзига хос хусусияти бўлиб келган. Биз ёмон ўйнашимиз мумкин, аммо 22/23 мавсум олдидан нима бўлгани муҳим эмас. Биз 20/21 йилги мавсумда жароҳатлар ва ташқи муаммолар билан курашганимизда қийинчиликларга дуч келдик, лекин одатдаги даражага қайтдик. Жамоада муаммоларни енгиш учун етарлича тажриба бор”, - дейди дарвозабон.

Алиссон Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш учун кечган баҳсда "Вест Бромвич" дарвозасини ишғол этган эди. У ўша мавсумда "Ливерпул"ни ҳақиқатан ҳам муаммолардан халос қилганди. "Ижтимоий тармоқларда мени ҳали ҳам голим билан тилга олишади", - дея табассум қилади посбон. - Бу ақл бовар қилмайдиган иш. Жамоанинг асосий голини урганимда ҳаётимдаги энг яхши туйғулардан бирини ҳис қилдим. “Вест Бромвич” дарвозасига урилган гол Алиссоннинг “Ливерпул”даги роли гол билан чекланиб қолмаслигининг яна бир исботидир. 2018 йилдан буён бразилиялик футболчи Премьер-лигада дарвозабонлар орасида аниқ паслар бўйича пешқадам бўлиб келмоқда. Англияда тўрт йил давомида Беккер учта голли узатмани амалга оширди, уларнинг барчаси Муҳаммад Салоҳга, шу жумладан октябрь ойида "Манчестер Сити"га қарши баҳсда амалга оширилган узун пас ҳам ёдингизда бўлса керак.

“Мен узун пасларга алоҳида ёндашаман, лекин ҳар куни эмас. Узун паслар ўйиннинг жисмоний жиҳатдан талабчан компонентидир. Салоҳга берилган ассистлар бир-биримизни ўзаро яхши тушуниш натижасидир. Мен Муҳаммаднинг қаерга югуришини аниқ биламан, унинг тезлиги ва барча фазилатларидан хабардорман. Мен бундай пасларни тез-тез амалга оширишни истардим - бироқ ўйинларнинг тиғиз тақвими бунга имкон бермайди", - дейди посбон.

Киритилди: 11:56, 07.11.2022.
Ўқилди: 2556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.