"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1/8 финалида "Реал"га қарши бўлажак учрашувлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қуръа ҳақида айтишим мумкин бўлган биринчи нарса - бу Чемпионлар лигаси. Бу ўз-ўзидан гапирадиган қарама-қаршилик ва биз хурсанд бўлимишиз керак. Эслайман, биз бир неча финалда "Реал" билан ўйнадик, лекин биз уйда ва сафарда тез-тез учрашмаганмиз, шунинг учун биз хурсандмиз.
Бизда "Энфилд" бор ва бу нимани англатишини ҳамма билади. Ўйин бошланишига ҳали бир неча ой бор, лекин биринчи ўйиндаги муҳит қандай бўлишини тушуниш учун кўп тасаввур талаб этилмайди", - деди Клопп Sport.es билан суҳбатда.
Жамоалар ўртасидаги илк ўйин 13 февраль куни Ливерпулда бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 7 март куни Мадридда бўлиб ўтади.