Бу йил ОФК тафтиш комиссияси вакиллари юртимизга кетма-кет учинчи марта ташриф буюришади. 2-9 август кунларини ўз ичига оладиган ташрифдан кўзланган мақсад клублардан ўтган йил топилган камчиликлар қай даражада бартараф этилганини кўздан кечириш, олий лига клублари тўп сураётган стадионлар ҳолатини ўрганиш, клублар инфратузилмаси билан чуқур танишиш ва бошқа ишларни ўз ичига олади.
Бизга маълум бўлишича, комиссия вакиллари 2 август куни Тошкентга етиб келишади ҳамда шу куннинг ўзидаёқ «Локомотив» футбол клуби яқиндан ўрганилади. Эртаси кундан бошлаб эса текширувчиларнинг вилоятларга сафари бошланади. Улар дастлаб Бухоро томон йўл олишади. Делегация вакиллари Муборакка 4 август куни кундузи келишади ва тушгача клуб билан яқиндан танишишади. Шундан сўнг меҳмонлар Қаршига жўнаб кетишади. Айтганча, тафтишчилар бу йил «Бунёдкор» билан «Пахтакор» клуб офисига боришмайди. Қуйида ОФК вакиллари қачон қайси клубни текширишларини келтириб ўтамиз.
2 август. «Локомотив»
3 август. «Бухоро»
4 август. «Машъал», «Насаф».
5 август. «Шўртан», «Динамо»
6 август. «Металлург», «Олмалиқ».
7 август. «Қизилқум».
8 август. «Андижон», «Навбаҳор», «Нефтчи».
9 август. Текширув натижаларига бағишланган матбуот анжумани, Тошкент.