"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба жароҳатидан қандай тузалаётгани ҳақида гапирди.
“Мен ҳозир яхшироқман. Ҳатто айтишингиз мумкинки, ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман”, - дея 29 ёшли футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради инсайдер Жанлука Ди Марцио.
Погба жароҳати сабаб Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.
ЖЧ-2022 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Франция D гуруҳида Дания, Австралия ва Тунис билан ўйнайди.