Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб

Cамвел Бабаян: “Футболчиларимиз бор кучларини ишга солишди”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 25-туридан ўрин олган “Металлург” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Самвел Вячеславович одатдагидек ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Барчага хайрли кеч. Бугунги учрашув аввало ирода намойиш этиладиган ўйин бўлди. Йигитлар ғалаба жуда муҳимлигини кўрсатиб беришди. Футболчиларимиз бор кучларини ишга солишди. Мухлисларни бугунги ютуқ билан табриклайман, йигитлардан миннатдорман.

- Зоран Марушич нега алмаштирилди? Жасур Яхшибоев нега таркибда йўқ эди?

- Яхшибоев ҳақида тўхталадиган бўлсак, у бемор. Сабаби шу. Марушич катта ҳажмдаги ишни бажарди ва унинг чарчаганини кўрганимдан сўнг, алмаштиришга қарор қилдим.

- Бугун Жокичнинг йўқлиги қай даражада сезилди?

- Йован Жокич биз учун муҳим футболчи, аммо Азимжон Аҳмедов ушбу позицияда муносиб ўйин кўрсатиб, Жокичнинг йўқлигини билдирмади.

- Сўнгги турда “Пахтакор” “Бунёдкор”га қарши ўйнайди. “Навбаҳор” ғалаба учун “Бунёдкор”га молиявий рағбатлантириш таклиф қилиши мумкинми?

- Йўқ. Биз бундай ишлар билан шуғулланмаймиз. “Навбаҳор” фақат ўз ўйинига эътибор қаратади.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 07:04, 08.11.2022.
Ўқилди: 1349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик