"Интер" раҳбарларида жамоа бош мураббийи Симоне Индзаги борасида шубҳалар кучаймоқда. Бу чемпионатда “нерадзуррилар” "Ювентус", "Рома", "Милан" ва "Лацио" жамоаларига қарши ўйинларда мағлуб бўлганига хўжайинларни беэътибор қолдирмади.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, "Интер" раҳбарияти Симоне Индзаги билан учрашиши мумкин. Раҳбарияти мураббийга жамоа кучли тўртликдан жой олиши мажбурий эканлигини эслатмоқчи. Ҳозирги реал шароитда клуб молиявий жиҳатдан клуб раҳбарияти Чемпионлар лигасида иштирок этишмаётганини ҳазм қила олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунларида "Интер" "Ювентус"га мағлуб бўлганди. Симоне Индзаги жамоаси айни дамда А Серияда еттинчи ўринни эгаллаб турибди.