Шу йил 27 ноябрь - 4 декабрь кунлари Ироқнинг Сулаймония шаҳрида кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши лозим эди.
Бироқ, Осиё бокс конфедерацияси мазкур мусобақа бошқа муддатга қолдирилганини эълон қилди.
Мусобақанинг янги муддати ҳозирча номаълум.