Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Кака ЖЧга чиқа олмаган Италия терма жамоаси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Бир ярим ҳафтадан кейин Қатарда жаҳон чемпионати бошланади. Италия терма жамоаси турнирда иштирок эта олмайди ва "Скуадра Адзурра" кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Айниқса, италияликлар Европанинг амалдаги чемпиони эканини ҳисобга олсак, бу ажабланарли.

Бу ҳақда ўтмишда таниқли бразилиялик футболчи - Кака фикр билдирди.

"Италия терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқа олмагани мени ҳам хафа қилди. Лекин оптимист бўлиш керак, чунки Италия Европа чемпионлигини қўлга киритди. Агар у ерга Бразилия ва Аргентинани қўшсангиз, кичик жаҳон чемпионатига айланади. Ҳозир мен Италияда жуда кўп қизиқарли ёшларни кўряпман" - деди Кака La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда.

 

Киритилди: 19:17, 09.11.2022.
Ўқилди: 1416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик