Кириш Регистрация
04/04 00:00 Челси 1-0 Тоттенхэм
04/04 18:00 Бухоро 0-2 Бунёдкор
04/04 20:00 Австралия 1-1 Вьетнам
04/04 20:00 Жанубий Корея 0-1 Индонезия
04/04 20:15 Сурхон 3-1 Қўқон-1912
04/04 22:15 Япония 4-1 БАА
04/04 22:15 Яман 2-0 Афғонистон
04/04 23:45 Женоа 1-0 Удинезе
05/04 00:00 Райо Вальекано 0-4 Эспаньол
05/04 16:30 Эвертон 1-1 Арсенал
05/04 17:00 Олимпик MobiUz - ФарДУ
05/04 17:00 Жирона 0-1 Алавес
05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм
05/04 18:00 Монца 1-3 Комо
05/04 19:00 Ипсвич - Вулверхэмптон
05/04 19:00 Вест Хэм - Борнмут
05/04 19:00 Кристал Пэлас - Брайтон
05/04 19:15 Реал Мадрид - Валенсия
05/04 19:30 Нефтчи - Навбаҳор
05/04 20:00 Тожикистон - Уммон
05/04 20:15 Шўртан - Насаф
05/04 21:00 Парма - Интер
05/04 21:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
05/04 21:30 Мальорка - Сельта
05/04 22:15 Эрон - КХДР
05/04 23:45 Милан - Фиорентина
06/04 00:00 Барселона - Бетис
06/04 15:30 Лечче - Венеция
06/04 17:00 Лас-Пальмас - Реал Сосьедад
06/04 17:45 Андижон - Машъал
06/04 18:00 Эмполи - Кальяри
06/04 18:00 Торино - Верона
06/04 18:00 Сўғдиёна - Пахтакор
06/04 18:00 Тоттенхэм - Саутгемптон
06/04 18:00 Брентфорд - Челси
06/04 18:00 Фулхэм - Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья - Атлетико
06/04 20:00 Хитой - Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК - Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
06/04 21:00 Аталанта - Лацио
06/04 21:30 Вальядолид - Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони - Таиланд
06/04 23:45 Рома - Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал - Атлетик Бильбао

Ўзбек футболининг 100 йиллига шукуҳи

Баҳо:
+ | -

Бу йил Ўзбекистон ҳудудида биринчи футбол жамоаси тузилганига 100 йил тўлади. Шу қутлуғ санага бағишланган асосий байрам тантаналари қачон ўтказилишининг тахминий санаси, ва ниҳоят, ўтган ҳафта эълон қилинди. 28 август куни нафақат тўй, балки ўзбек футболи тарихидаги энг чиройли стадион очилишига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкинлиги бизни бироз хурсанд қилади.

Лекин юртимизда бу йил ўзбек футбол бир асрлик тўйини нишонлайдиган бир нафас сезилмаётгандек. Кишида шундай тасаввур уйғонади-ки, футболимиз 2011 йилдаги муваффақиятлардан сўнг бир инқироз ҳолатига тушиб қолгандек.

Ўзингиз ўйланг.

Агар мартнинг ўша оқшомида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААни мағлубиятга учрата олганида, футболчиларимиз бугун Лондонга кетишарди. Биз уларнинг Британиядаги ўйинларини орзиқиб кутаётган, уларнинг муваффақиятга эришишларини ният қилаётган бўлардик. Айнан шу терма жамоа энг биринчи галда ҳақиқий футбол байрами руҳини берган бўларди... Лекин биринчи бўлиб айнан шу жамоа байрам руҳини ўлдирди...

Вадим Абрамов олимпиячиларни Олимпиадага олиб чиқолмаганидан кейин, барча умид миллий терма жамоага қаратилганди. Лекин Эронга ютқаздик. Кейин кутилмаганда терма жамоани, эски одатларимизга хилоф қилмаган ҳолда, кечувда алмаштирдик. Қосимов қўл остида жамоа ғалаба билан қайтиши керак бўлган ўйиндан бор-йўғи бир очко ишлаб келди. Бу йўлдаги истиқболимиз ҳам туманда, афтидан, ЖЧ-2014ни ҳам футболчиларимиз томошабин сифатида кузатишади, шекилли... Байрам руҳини синдирган иккинчи омил шу бўлди...

Ўзбекистон Олий Лигаси ўйинларига бўлган қизиқиш борган сари пасайиб бормоқда. Терма жамоа аъзолари тўп сурадиган энг кучли клублар Тошкентда бўлгани ҳолда бу шаҳардаги “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Локомотив”нинг ўйинларига нари борса икки минг томошабин келмоқда, холос. Авваллари вилоятларда кўпроқ томошабин стадионга тушарди, ҳозир эса Қашқадарёнинг бош жамоаси – “Насаф”нинг ўйинига ҳам бор-йўғи минг нафар одам келмоқда...

Кеча футбол агенти Санъат Шарипов ўз твиттерида ўзбекистонлик футболчиларни танқид қилиб ёзиб, уларда мотивация йўқлиги, битта машина, битта уй, битта фирма очиш билан уларда футболга бўлган қизиқиш сўниши, ортиқ хоҳиш қолмаслигини билдирган. Унинг фикрларига қўшилгинг келади: Олий Лиганинг энг яхши тўпурари ва тўпурарлари ёши қирққа қараб кетаётган қария футболчилар, 2000-йилларнинг бошидагидек портлаб чиқадиган Нодир Қўзибоев, Марат Бикмаев, Элдор Магдеев, Садриддин Абдуллаев каби ёшлар эса деярли йўқ...

Ҳамма футболдан чарчаган, футболнинг ўзи биз, ўзбекистонликлардан чарчагандек...

Катта тўйнинг шукуҳи эса, негадир, сезилмаётгандек...

Манба: www.muloqot.uz
Киритилди: 12:32, 24.07.2012.
Ўқилди: 6232 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz