“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Челси”га қарши (2:0) Англия лига кубоги доирасидаги ярим ҳимоячи Жек Грилишнинг ўйинига баҳо берди. Грилиш бутун 90 дақиқани майдонда ўтказди.
“Жек ажойиб ва жуда яхши ўйнади. Мен Кевин ёки Фил билан ўйнаганимизда Жек масъулиятни ўз зиммасига олишини истайман.
У тўпни қабул қилиб, ҳужум қилганда, унинг нияти доимо пас бериш бўлади. Биз унга доим гол уришни айтамиз. У диом пас беришни ўйлайди, аммо кеча унинг нияти гол уриш эди.
У гол ура олмади, лекин бир кун келиб уради. Жек жуда яхши ўйнайди", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради "Манчестер Сити" расмий сайти.